Тошкентда 3 транспорт иштирокидаги ЙТҲда мотоциклчи ҳалок бўлди

Жамият

image

Тошкент шаҳар Яшнобод туманидаги йўл-транспорт ҳодисасида мотоциклчи ҳалок бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизмати хабар берди.

Кеча, 29 апрель куни тахминан соат 19:40 да Яшнобод туманидаги Оҳангарон йўлида скутер, Tico русумли енгил автомобиль ва 44-йўналиш бўйича ҳаракатланувчи автобус иширокида ЙТҲ содир бўлган. Натижада скутер ҳайдовчиси 34 ёшли А.А. воқеа жойида ҳалок бўлган.

Гувоҳлар, шунингдек, Tico ва автобус ҳайдовчисининг сўзларига кўра, скутер светофорнинг тақиқловчи чироғида тўхтаб турган Tico’га келиб урилган, кейин А.А. бошқарувни йўқотиб, енгил автомобилдан ўнг томонда ҳаракатланаётган автобусга урилган.

Скутер ҳайдовчисининг масофани сақламаганлиги ЙТҲнинг дастлабки сабаби сифатида кўриляпти.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ Яшнобод

Баҳолаганлар

40

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг