Тошкентда 3 та автомобиль тўқнашди. Қурбон бор

Жамият

image

Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида Captiva, Nexia-3 ва “Москвич” автомобиллари иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 2 май куни соат 00:20 ларда Тошкент шахар Мирзо Улуғбек тумани ТХАЙ кўчалари чоррахасида 1992 йил туғилган ҳайдовчи О.З. Nexia-3 автомобилида чапга қайрилаётган вақтида, қарама-қарши йўналишдан маст холатда ҳаракатланиб келаётган, 2000 йил туғилган Ш.У. бошқарувидаги Captiva русумли автомобилни ўтказиб юбормай, ЙТҲ содир этган. Оқибатда Captiva ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, ағдарилиб, йўл четида тўхтаб турган Ш.М. бошқарувидаги “Москвич” русумли автоулов билан тўқнашган.

Оқибатда “Москвич” хайдовчиси Ш.М. олган тан жарохатлари сабаб ҳодиса жойида вафот этган. Nexia-3 ҳайдовчиси О.З. ҳамда Captiva ҳайводчиси Ш.У. ва йўловчилари 2000 йил туғилган А.У., 2001 йил туғилган Р.Н.га тез тиббий ёрдам кўрсатилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан суриштирув харакатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

252

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг