Тошкентда 3 та автомобиль тўқнашди
Жамият
−
22 Январь 2021 5430 1 дақиқа
Кеча, 21 январь куни тахминан соат 10:00 да Қумариқ ва кичик халқа автомобиль йўли кўчаларининг кесишмасида учта транспорт воситаси тўқнашди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот хизмати хабар бермоқда.
Аниқланишича, 49 ёшли З.Ю. бошқарувидаги Nexia русумли, 63 ёшли А.С. бошқарувидаги Malibu русумли автомобиль ва 40 ёшли Н.М. бошқарувидаги Cobalt русумли автомобилларнинг тўқнашуви Nexia автомобилининг кескин тўхташи оқибатида рўй берган.
Тўқнашув оқибатида Malibu автомобили ҳайдовчиси бадан шикастлари билан тиббий ёрдам учун мурожаат қилган.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь