Тошкентда 2021 йил 6 ойида қанча туғилиш қайд этилди?

Жамият

image

Жорий йилнинг 6 ойида Тошкент шаҳрида 30 152 та туғилганлик ҳолати қайд этилган бўлиб, шундан 15529 нафари ўғил, 14623 нафари қиз. Бу ҳақда ДХА Тошкент шаҳар бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди.

Энг кўп туғилиш Олмазор ва Шайхонтоҳур туманларида кузатилди.  

Туғилганлик ҳолати қайд этилиши ҳудудлар кесимида:

•    Бектемир шаҳри - 488 та
•    Мирзо Улуғбек тумани – 2587 та
•    Миробод тумани – 1509 та 
•    Олмазор тумани – 4895 та
•    Сергели тумани - 3130 та
•    Учтепа тумани – 3759 та
•    Чилонзор тумани – 2828 та 
•    Шайхонтоҳур тумани – 3858 та
•    Юнусобод тумани - 3550 та
•    Яккасарой шаҳри – 1027 та
•    Яшнобод тумани – 2521 та

2020 йилнинг мос даврида бу кўрсаткич 28 099 тани ташкил қилган. 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

169

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг