Тошкентда 20 яшар йигитни интим суратлари билан “шантаж” қилганлар ушланди

3-саҳифа 11970
image
-

Тошкентда iPhone 11 Pro сотиб олиб, телефоннинг собиқ эгасининг интим суратларини тарқатиш билан шантаж қилган икки йигитга жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, 20 ёшли Б. исмли шахс ўзининг iPhone 11 Pro телефонини сотиш учун интернетга эълон жойлаштирган. Шундан сўнг, телефонга харидор сифатида 23 ёшли В. ва 21 ёшли З. исмли шахс Б. билан кўришишга келишган. 

Учрашув чоғида телефон эгаси Б. пулни олиб, ундаги маълумотларни ўчириш учун телефонни қайтариб беришни сўраган, бироқ харидорлар буни ўзлари қилишини айтган. 

Орадан бир кун ўтиб харидор В. телефоннинг собиқ эгаси Б.га қўнғироқ қилиб, телефонда интим суратларни топиб олгани ва уни шарманда қилиш учун интернетга жойлаштиришини айтади.

Ушбу суратларни интернетга жойлаштирмаслик учун эса Б.дан 1 500 АҚШ доллари талаб қилган. Б. исмли шахс эса Ички ишлар органларига мурожаат қилган. Шундан сўнг, В. ва З. исмли шахслар Б.дан 700 АҚШ долларини олаётган вақтида ушланган. 

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан В.га ва З.га нисбатан Жиноят Кодексининг 165-моддаси (товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Мазкур моддада кўрсатилган қилмиш учун қонун уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги жазони назарда тутади.

Диёра Абдураҳмoнова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 644
Рейтинг: 3
t
×