Тошкентда 20 яшар пиёда ЙТҲ қурбони бўлди
3-саҳифа
−
24 Апрель 2022
10615Тошкентда Nexia-3 русумли автомобиль йўл қатнов қисмининг белгиланмаган жойидан ўтаётган пиёдани уриб кетди. Оқибатда пиёда вафот этди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, ҳодиса жорий йилнинг 22 апрель куни тахминан соат 00:50 да Юнусобод тумани Тошкент ҳалқа автомобиль йўли кўчасида содир бўлган.
Ҳайдовчи 1995 йилда туғилган Д.Р. Nexia-3 русумли автомобилни бошқариб кетаётганда йўл қатнов қисмининг белгиланмаган жойидан ўтаётган пиёда – 2002 йилда туғилган Х.С.ни уриб юборган.
Пиёда эса олган тан жароҳатлари сабабли воқеа жойида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси