Тошкентда 20 кунлик эгизаклар қулфи бузилган уйда қолиб кетди

Жамият

image

Тошкентда 20 кунлик эгизак ака-укалар уйда эшиги қулфланиб қолган уйда қолиб кетдилар. Уларга Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари томонидан тезкор ёрдам кўрсатилди. Бу ҳақида вазирлик Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Воқеа жорий йилнинг 19 февраль куни қайд этилган. Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси навбатчилик диспечирига фуқаро А.Й. томонидан Юнусобод тумани 13-мавзе 61-уй 7-хонадоннинг темир эшиги қулуфланиб қолгани тўғрисида мурожаат келиб тушган. 

Мазкур ҳодисага аниқлик киритилганда,  уйнинг ичида 20 кунлик эгизак фарзандлар қолиб кетганлиги маълум бўлган.  

Ушбу хабарга асосан Тошкент шаҳар ФВБ Қутқарув отряди қутқарувчилари зудлик билан воқеа жойига етиб бориб, махсус асбоб-анжомлар ёрдамида уйнинг темир эшигини очиб берган ва эгизак фарзандларни соғ-саломат Онасига топширганлар.  

Эслатиб ўтамиз, куни кеча ФВВ ходимлари Самарқанд вилоятида 2 яшар боланинг қўлини гўшт қиймалагичдан чиқариб олгандилар. 
 


Мақола муаллифи

Теглар

Фавқулодд вазиятлар вазирлиги

Баҳолаганлар

56

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар