Тошкентда 19 ёшли йигит “Play Station” залини “шип-шийдон” қилиб кетди
Жамият
−
27 Май 2019 5163 1 дақиқа
Жорий йилнинг 20 май куни Тошкент шаҳрида 19 ёшли йигит “Play Station” ўйин залини тунаб кетди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизмати хабар берди.
20 май куни соат 2:00 да 19 ёшли М.И. 24 ёшли Б.Г.га тегишли бўлган “Play Station” ўйин залига том қисмидаги тешик орқали кирган. М.И. умумий нархи 13 800 000 сўмга тенг бўлган 6 та “Play Station” ўйин мосламаси, 12 та пульт, 2 та микрофон ва 1 та видеокамера хардини ўғирлаган.
Кўрилган чоралар натижасида М.И. Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан қўлга олинган. Ушбу факт бўйича Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми (“Ўғрилик”) бўйича жиноий иш қўзғатилди.
Live
БарчасиРоналдудан яхшироғини топа олмайсиз – Трамп
06 Декабрь