Тошкентда 19 ёшли қиз юриб кетаётган Nexia’дан ўзини ташлади (видео)

3-саҳифа

image

Ижтимоий тармоқларда қиз ҳаракатдаги автомашина эшигини очиб сакрагани акс этган видео тарқалиб, турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, кеча, 7 июль куни тахминан соат 11:00 ларда Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани Мустақиллик кўчасида 2001 йилда туғилган Х.А. Nexia русумли автомашинани бошқариб кетаётиб, олдиндан таниши бўлган 2006 йилда туғилган Б.Ж. билан ўзаро келишмовчилик оқибатида тортишиб қолган. Сўнг фуқаро Б.Ж. ҳаракатланиб кетаётган автомашина эшигини очиб, йўлнинг қатнов қисмига сакраган. Шу ҳудудда хизмат олиб бораётган туман ИИО ФМБ ходимлари зудлик билан фуқарога биринчи тиббий ёрдам кўрсатиб, шифохонага олиб борган. Бирламчи тиббий маълумотга кўра, фуқарога “пешона ва чап ёноқ соҳаси юмшоқ тўқималари лат ейиши ҳамда тери ости гематомаси” ташхиси қўйилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда. Текширув якуни бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.

Билдирилишича, айрим ижтимоий тармоқ фаоллари ушбу ҳолатда қиз гўёки ўғирлаб кетилаётгани ҳақида хабар тарқатган. Мазкур маълумот ҳақиқатдан йироқ бўлиб, фуқаролардан тасдиқланмаган ва текширилмаган хабарларни тарқатмаслик сўралган.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент Мирзо Улуғбек тумани Nexia

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг