Telegram
Биринчи билинг!
3-саҳифа
−
23 Ноябрь 2022
4044Тошкент шаҳрида 2003 йилда туғилган йигит бошқарувидаги автомобиль пиёдани уриб юборди. Оқибатда фуқаро вафот этди. Бу ҳақда Ички ишлар бош бошқармаси маълум қилди.
Жорий йилнинг 19 ноябрь куни Яккасарой тумани, Шота Руставели кўчасида соат тахминан 22:30 да 2003 йилда туғилган фуқаро Nexia-3 машинасида ҳаракатланиб, пиёдани уриб юборган.
Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 34 ёшли Р.К. олган тан жароҳатлари сабабли шифохонага олиб кетилаётган вақтда вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (“Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш”) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси