Тошкентда 18 яшар йигит мактаб ўқувчисини ўлдириб қўйди

3-саҳифа 14523
image

Тошкентда 10-синф ўқувчиси компьютер клубидаги жанжал оқибатида вафот этди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов QALAMPIR.UZ' га маълум қилди. 

Қайд этилишича, кеча, 17 апрель куни соат 18:00 атрофида Сергели тумани 2-массивда жойлашган “Game club” компьютер клубида 17 ёшли И.Ш. ва 18 ёшли Х.С. ўртасида жанжал содир бўлган. 

Бунинг ортидан Х.С. И.Ш.нинг юз ва танасининг турли жойларига қўл ва оёқлари билан уриб тан жароҳати етказган. Оқибатда И.Ш ҳушсиз ҳолда ерга йиқилган.

Жабрланувчи Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига олиб кетилаётган вақтда вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Сергели тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан гумонланувчига нисбатан 104-модда 3-қисми “д” банди (жабрланувчининг ўлимига сабаб бўлган қасддан оғир тан жароҳати етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчи қўлга олинган.

Диёра Абдураҳмoнова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 834
Рейтинг: 3
t
×