Тошкентда 17 ёшли ўсмир тенгдошини пичоқлаб қўйди

Жамият

image

Тошкент шаҳри Олмазор туманида 17 ёшли ўсмир ўз тенгдошини пичоқлаб қўйди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти хабар бермоқда.
   
Маълум қилинишича, ҳодиса жорий йилнинг 4 апрель куни, соат 19:00 да Олмазор тумани Беруний кўчасидаги дўкон ёнида содир бўлган. А.Ж. вояга етмаган 17 ёшли С.А. билан ҳеч бир сабабсиз жанжалашиб, ёнида бўлган ошхона пичоғи билан С.А. баданининг турли хил жойларига уриб, тан жароҳати етказган.   

Тиббий хулоса натижаларига кўра, С.А. да кесилган яралар қорин олд, иккала кўкрак, чап бел соҳаси, иккала сон ташқи юзаси ва ўнг думба қисмида деб ташхис қўйилган.

Тошкент шахри Олмазор тумани бўйича ИИБ ФМБ ҳузуридаги Тергов  бўлинмаси томонидан вояга етмаган 17 ёшли А.Ж. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми “в” банди ( Безорилик, яъни совуқ қуролни намойиш қилиб, уни қўллаш) билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган.

Ҳозирда ушбу жанжал келиб чиқиш сабаблари ўрганилмоқда.

Диёра Абдураҳмонова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

134

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг