Тошкентда 17 яшар бола йўл ўртасида овқатланди

3-саҳифа

image

Ижтимоий тармоқларда лайк учун йўлнинг қатнов қисмини ажратиб турувчи бордюр устида ёш йигитнинг овқатланаётганлиги акс этган видео тарқалиб, кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Тошкент шаҳар ИИББ ҳолат юзасидан текширув ўтказиб, натижалари бўйича маълумот берди.

Аниқланишича, жорий йилнинг 31 январь куни тахминан соат 10:00 ларда вояга етмаган 2004 йилда туғилган С.О., Шайхонтоҳур тумани “Хадра” МФЙ ҳудудидаги йўлнинг қатнов қисмидаги бордюр устида овқатлангани видеотасвирга олинган. Вояга етмаган С.О. ушбу хатти-ҳаракатлари билан ўзини ва атрофдаги шахсларнинг ҳаётини хавф остига қўйиб, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимаган.

Мазкур ҳолат юзасидан вояга етмаган С.О. билан профилактик суҳбат ўтказилган, унинг онасига эса Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддасига (“Болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик”) асосан маъмурий баённома расмийлаштирилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

962

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг