Тошкентда 17 та автобус йўналишига вақтинча ўзгартириш киритилди

Жамият

image

Аввалроқ, Тошкент шаҳар Юнусобод туманидаги Аҳмад Дониш кўчасининг Тошкент ҳалқа автомобиль йўлидан Амир Темур шоҳ кўчасигача бўлган қисмини реконструкция қилиш ишлари доирасида сентябрь ойигача ёпилгани ҳақида хабар берган эдик.

Шу муносабат билан, Аҳмад Дониш кўчаси ва Аҳмад Дониш-Янги шаҳар, Аҳмад Дониш-Юнус ота кўчалари кесишган чорраҳалар орқали ҳаракатланувчи 17 та автобус йўналишлари ҳаракатига вақтинчалик ўзгартиришлар киритилди. 

Автобус саройларига бириктирилган йўналишлар бўйича:

5-сонли йўналиш ҳаракати Янги Юнусобод кўчасидан Юнусота кўчаси, Хўрозча (Петушок) бекати, Юнусота, Деҳқонобод, ТҲАЙ кўчалари, Уч Қаҳрамон айланма йўли, Амир Темур шоҳ, А.Дониш кўчалари орқали кейинги ҳаракати ўз йўналишини давом эттирган ҳолда икки томонлама ўзгартирилди;

25-сонли йўналишнинг Юнусобод 9-даҳаси томон ҳаракати Янги шаҳар кўчасидан, Ўлкаобод 3-тор, Элнур, Амир Темур шоҳ, Рихсилий кўчалари орқали, ТошГРЭС қўрғони томон ҳаракати Рихсилий кўчасидан Амир Темур шоҳ, Ўлкаобод, Ўлкаобод 3-тор, Янги шаҳар кўчалари орқали кейинги ҳаракати ўз йўналишини давом эттирган ҳолда ўзгартирилди;

60-сонли йўналиш ҳаракати Оқтепа кўчасидан Юнусота кўчаси, Хўрозча (Петушок) бекати, Юнусота, Деҳқонобод, ТҲАЙ кўчалари, Уч Қаҳрамон айланма йўли, Амир Темур шоҳ кўчалари орқали кейинги ҳаракати ўз йўналишини давом эттирган ҳолда икки томонлама ўзгартирилди;

72-сонли йўналиш ҳаракати Юнусобод 12-даҳаси бекатидан А.Дониш, ТҲАЙ кўчалари, Уч Қаҳрамон айланма йўли, Амир Темур шоҳ кўчалари орқали кейинги ҳаракати ўз йўналишини давом эттирган ҳолда икки томонлама ўзгартирилди;

82-сонли йўналишнинг Ибн Сино 2-мавзеси томон ҳаракати Юнусота кўчаси, Хўрозча (Петушок) бекати, Юнусота, Деҳқонобод, ТҲАЙ кўчалари, Уч Қаҳрамон айланма йўли, Амир Темур шоҳ, А.Дониш кўчалари орқали кейинги ҳаракати ўз йўналишини давом эттирган ҳолда, Юнусобод 17-даҳаси томон ҳаракати А.Дониш кўчасидан Юнусобод бозори бекати, А.Темур, Чинобод, Янги шаҳар, Янги Юнусобод кўчалари орқали кейинги ҳаракати ўз йўналишини давом эттирган ҳолда икки томонлама ўзгартирилди;

83-сонли йўналишнинг Юнусобод 6-даҳаси томон ҳаракати Янги Юнусобод кўчасидан Янги шаҳар, Чинобод, Амир Темур кўчалари орқали кейинги ҳаракати ўз йўналишини давом эттирган ҳолда икки томонлама ўзгартирилди;

91-сонли йўналиш ҳаракати Н.Ибрагимов кўчасидан Юнусота кўчаси, Хўрозча (Петушок) бекати, Юнусота, Деҳқонобод, ТҲАЙ кўчалари, Уч Қаҳрамон айланма йўли, Амир Темур шоҳ кўчалари орқали кейинги ҳаракати ўз йўналишини давом эттирган ҳолда икки томонлама ўзгартирилди;

95-сонли йўналиш ҳаракати Н.Ибрагимов кўчасидан Юнусота, Янги Юнусобод,  Янги шаҳар, Чинобод, Амир Темур шоҳ кўчалари, Юнусобод бозори, Амир Темур шоҳ Осиё кўчалари орқали кейинги ҳаракати ўз йўналишини давом эттирган ҳолда икки томонлама ўзгартирилди;

96-сонли йўналишнинг Юнусобод 9-даҳаси томон ҳаракати Деҳқонобод кўчасидан Юнусота кўчаси, Хўрозча (Петушок) бекати, Юнусота, Янги Юнусобод, Ўлкаобод 3-тор, Элнур, Амир Темур шоҳ кўчалари орқали, Истиқлол кўчаси томон ҳаракати Рихсилий кўчасидан Амир Темур шоҳ, Чинобод, Янги шаҳар, Янги Юнусобод, Юнусота кўчалари, Хўрозча (Петушок) бекати, Юнусота, Деҳқонобод, ТҲАЙ кўчалари орқали кейинги ҳаракати ўз йўналишини давом эттирган ҳолда ўзгартирилди;

119-сонли йўналиш ҳаракати Янги шаҳар кўчаси орқали 5-болалар шифохонаси бекатида қисқартирилди;

140-сонли йўналиш ҳаракати Юнусобод 12-даҳаси бекатидан А.Дониш, ТҲАЙ кўчалари, Уч Қаҳрамон айланма йўли, Амир Темур шоҳ кўчалари орқали кейинги ҳаракати ўз йўналишини давом эттирган ҳолда икки томонлама ўзгартирилди;

149-сонли йўналиш ҳаракати ТҲАЙдан Уч Қаҳрамон айланма йўли, Амир Темур шоҳ кўчаси, Юнусобод бозори, Амир Темур шоҳ, Рихсилий кўчалари орқали кейинги ҳаракати ўз йўналишини давом эттирган ҳолда икки томонлама ўзгартирилди;

198-сонли йўналишнинг 7-шаҳар шифохонаси томон ҳаракати Янги шаҳар кўчасидан, Ўлкаобод 3-тор, Элнур, Амир Темур шоҳ (Юнусобод бозоригача ҳаракатланмаган ҳолда), Шахристон кўчалари орқали, Жисмоний тарбия институти томон ҳаракати Шахристон, Амир Темур шоҳ, Ўлкаобод, Ўлкаобод 3-тор, Янги шаҳар кўчалари орқали кейинги ҳаракати ўз йўналишини давом эттирган ҳолда ўзгартирилди;

Хусусий корхоналарга бириктирилган йўналишлар бўйича:

36-сонли йўналишнинг Зенит заводи томон ҳаракати Янги Юнусобод кўчасидан Ўлкаобод 3-тор, Элнур, Амир Темур шоҳ, Рихсилий кўчалари орқали, ТТЗ мавзеси томон ҳаракати Рихсилий, Амир Темур шоҳ, Ўлкаобод, Ўлкаобод 3-тор, Янги Юнусобод кўчалари орқали кейинги ҳаракати ўз йўналишини давом эттирган ҳолда ўзгартирилди;

52-сонли йўналиш ҳаракати ушбу йўналишда хизмат кўрсатувчи хусусий корхонанинг ташаббуси билан, техник-иқтисодий шароитлар туфайли вақтинчалик тўхтатилди.

152-сонли йўналишнинг Юнусобод 19-даҳаси томон ҳаракати Боғишамол, Амир Темур шоҳ (Юнусобод бозоригача ҳаракатланмаган ҳолда), Ўлкаобод, Ўлкаобод 3-тор, Янги Юнусобод кўчалари орқали, Янгиобод мавзеси томон ҳаракати Янги Юнусобод кўчасидан, Ўлкаобод 3-тор, Элнур, Амир Темур шоҳ кўчалари, Юнусобод бозори, Амир Темур шоҳ, Боғишамол кўчалари орқали кейинги ҳаракати ўз йўналишини давом эттирган ҳолда ўзгартирилди;

190-сонли йўналишнинг Юнусобод 19-даҳаси томон ҳаракати Амир Темур шоҳ кўчаси, Уч Қаҳрамон айланма йўли, ТҲАЙ, Янги Юнусобод кўчалари орқали, Саодат савдо маркази томон ҳаракати Янги Юнусобод кўчасидан Юнусота кўчаси, Хўрозча (Петушок) бекати, Юнусота, Деҳқонобод, ТҲАЙ кўчалари, Уч Қаҳрамон айланма йўли, Амир Темур шоҳ кўчалари орқали кейинги ҳаракати ўз йўналишини давом эттирган ҳолда ўзгартирилди.

Мазкур йўналишлар ҳаракатига вақтинчалик ўзгартиришлар киритилиши натижасида, йўналишлардаги қатнов вақтларининг ва автобуслар орасидаги оралиқ интервал вақтларининг белгиланган вақтлардан ортиши ҳолатлари юзага келиши мумкин. 

Шунингдек, Ўлкаобод ва Чинобод кўчаларида куннинг турли вақтларида турли миқдордаги автотранспорт тирбандликлари юзага келаётганлигини инобатга олиб, йўловчилар ташишдаги узилишларни олдини олиш мақсадида, ушбу кўчалар орқали ҳаракатланувчи автобус йўналишлари ҳаракатига қисман ўзгартиришлар киритилиши мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

автобус

Баҳолаганлар

30

Рейтинг

3.3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг