Тошкентда 16 ёшли қиз ростдан ўзини 3-қаватдан ташлаганмиди? БП изоҳ берди

Жамият

image

Тошкентда 16 ёшли қиз жанжал сабаб бинонинг 3-қаватидан ўзини ташлагани ҳақида хабар берилганди. У аслида эҳтиётсизлик оқибатида йиқилиб тушгани ошкор қилинди. Ушбу ҳолат юзасидан Бош прокуратура батафсил маълумот берди.

Аниқланишича, жорий йилнинг 5 апрель куни Юнусобод туманида яшовчи 9-синф ўкувчиси Х.М. яшаб келаётган уйнинг 3-қаватида балкон ойнасини артаётганда эҳтиётсизлиги оқибатида йиқилиб тан жароҳати олган.

Х.М.га дарҳол тез тиббий ёрдам кўрсатилиб, шифохонага олиб кетилган. Ҳозирда вояга етмаган Х.М.нинг аҳволи яхши.

Мазкур ҳолат юзасидан суд-тиббий экспертизаси тайинланган.

"Юнусобод тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда", дейилади хабарда.


Мақола муаллифи

Теглар

жанжал 16 ёшли қиз

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг