Тошкентда 1500 доллар эвазига сертификат олиб бермоқчи бўлган шахс ушланди
3-саҳифа
−
12 Март
9481Тошкент шаҳрида 1500 АҚШ доллари эвазига инглиз тили сертификатини олиб бермоқчи бўлган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент хабар берди.
Қайд этилишича, департаментнинг Янгиҳаёт тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Ғ.Н. фуқаро Д.Б.га 1 500 АҚШ доллари эвазига “TOEFL” сертификатини ҳеч қандай имтиҳонларсиз олиб беришини айтиб, пулни олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Суриштирувлар жараёнида ушбу шахс сертификат олиб беришда юқори лавозимда ишловчи танишларининг кўмагидан фойдаланишини айтгани маълум бўлган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилаётгани айтилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қарши давлат университетининг юрисконсульти ўқишни кўчириб бериш эвазига 8 минг АҚШ доллари олган вақтида қўлга тушгани ҳақида хабар бергандик.
Мадина Отабоева
LiveБарчаси