Тошкентда 150 млн сўмлик дориларни ноқонуний сотаётган шахс ушланди

Жамият

image

Тошкент шаҳрида дори воситаларининг ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.

Бош прокуратура ҳузуридаги Олмазор туман бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро У.Б. дори воситаларини қиммат нархларда дорихона ва унинг филиалларидан ташқарида муомалага киритиб даромад орттириш мақсадида, Ҳиндистон давлатида ишлаб чиқарилган жами 15 минг дона “Mesopril Kit” ва “Avort-Kit” номли дори воситаларини ҳар бир донасини 10 минг сўмдан ҳисоблаб, харидорга 150 млн сўмга сотишга келишиб, олдиндан 5 минг донасини 50 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. 

Мазкур ҳолат юзасидан У.Б. га нисбатан Жиноят кодексининг 1863-моддаси (дори воситаларини ёки тиббий буюмларни дорихона ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

65

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг