Тошкентда 15 йилдан бери қидирувда бўлган аёл қўлга олинди 

3-саҳифа

image

Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида 15 йилдан бери қидирувда юрган аёл қўлга олинди. Бу ҳақда Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Жиноят кодексининг 135-моддаси 3-қисмида кўрсатилган жиноятни содир қилиб, тергов органларидан яшириниб юрган Р.С. исмли аёл 2006 йилда вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан қидирувга берилган.

Аниқланишича, Бухоро вилояти Гала Осиё шаҳри Ойбек кўчаси 12-уйда рўйхатда турувчи ушбу гумонланувчи ўша пайт хорижга чиқиб кетган бўлган. 

Орадан 15 йил ўтиб, 44 ёшли аёлнинг Ўзбекистон Республикасига келиши таъминланиб, Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида вилоят Ички ишлар бошқармаси ходимлари томонидан қўлга олинган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

962

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг