Тошкентда 14 ёшли бола ўзи билан саломлашмаган танишини пичоқлади
Жамият
−
04 Май 2021 9895 1 дақиқа
Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманида 14 ёшли бола ўзи билан саломлашмаган 22 ёшли танишини пичоқлади. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 1 май куни соат 23:30 ларда вояга етмаган 14 ёшли Х.И. Шайхонтоҳур тумани Илғор маҳалласида жойлашган, жамоат жойи ҳисобланган “Авиачипта” биносининг орқа томонида 22 ёшли А.О.га у билан икки кун олдин саломлашмаганини, уни ёш бола кўрганини важ қилиб, ҳеч бир сабабсиз чап қўлтиқ соҳасига бир маротаба пичоқ билан уриб жароҳат етказган.
Мазкур ҳолат юзасидан Шайхонтоҳур тумани бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Х.И.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми “в” банди (безорилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Live
Барчаси