Тошкентда 14 яшар ўқувчи тенгдошини уриб, жароҳат етказди
3-саҳифа
−
16 Апрель 2022
8751Ижтимоий тармоқларда икки мактаб ўқувчилари ортасидаги жанжал акс этган видео тарқалди. Ушбу ҳолат юзасидан Тошкент шаҳри Ички ишлар бош бошқармаси изоҳ берган.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 15 апрель куни тахминан соат 15:00 да Миробод туманида 14 ёшли И.Б. тенгдоши Д.Н. (жабрланувчи)га қўнғироқ қилган. Мулоқот чоғида эса улар ўзаро жанжаллашиб қолган.
И.Б. мазкур ҳолатга ойдинлик киритиш мақсадида Д.Н. билан “Юксалиш” маҳалласи ҳудудида учрашган. Шундан сўнг, икки ўсмир яна жанжаллашиб кетган.
Бунинг оқибатида Д.Н.га тан жароҳати етган.
Ҳолат бўйича ҳужжатлар расмийлаштирилди ва ота-оналар МЖтКнинг 47-моддасига асосан маъмурий жавобгарликка тортилган.
LiveБарчаси