Тошкентда 13 ёшли ўқувчи қизни мактабдошлари “самосуд” қилди (видео)
Жамият
−
22 Апрель 2023
19357Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳридаги мактаб ўқувчи қизлари ўртасида “самосуд” ҳолати тасвирланган видео тарқалди. Мазкур видеода вояга етмаган қиз ўз тенгқурлари томонидан калтаклангани акс этган. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, 2023 йил 12 апрель куни Янгиҳаёт туманидаги 331-сонли мактабнинг ўқувчи қизлари ўртасида дарсдан кейин жанжал юз берган. Улар тумандаги 8-ҳудудда қурилиши якунланмаган объектда ўзаро жанжаллашган ва уни тасвирга олиб, интернетга тарқатган.
Пойтахт ИИББнинг хабар қилишича, ўша куни содир бўлган жанжални вояга етмаган, 2006 йилда туғилган Ҳ.С. ва 2007 йилда туғилган Д.У.лар келтириб чиқарган. Улар жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, вояга етмаган 2009 йилда туғилган С.Х.ни уриб, енгил тан жароҳати етказган.
Ушбу ҳолатдан мактаб маъмурияти 2023 йил 12 апрель куни кечки вақтда хабар топган. Эртаси куни маъмурият жанжал иштирокчиларининг ота-оналарини чақиртириб, улар билан тушунтириш ишларини олиб борган. Воқеа юзасидан мактаб маъмурияти Янгиҳаёт тумани ИИО ФМБга мурожаат қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Янгиҳаёт тумани ИИО ФМБ Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси (безорилик) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
LiveБарчаси