Тошкентда 13 ёшли ўғлига рулга ўтиришга рухсат берган ота жазоланди

3-саҳифа

image

Тошкент вилоятида 13 ёшли фарзандига автомобиль бошқаришни топширган отага тегишли чора кўрилди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги хабар берди.

Билдирилишича, 2012 йилда туғилган болага рулга ўтиришга рухсат берган Li L9 автомобили эгасининг шахси аниқланган. Ота ўғлига автомобиль бошқаришга розилик берган, шунингдек, у содир бўлаётган воқеаларни камерага шахсан ўзи тасвирга олган ва кейин видеони ижтимоий тармоқларга жойлаган.

“Автотранспорт эгасига нисбатан маъмурий баённома тузилган ва Li L9 вақтинча сақлаш учун жарима майдонига жойлаштирилган”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида 19 ёшли ҳайдовчи пиёдани уриб юборганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент автомобиль ота

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг