Тошкентда 12 яшар қиз ўз жонига қасд қилди

3-саҳифа

image
0:00
0:00
download

Тошкентда 12 яшар қиз ўз жонига қасд қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси QALAMPIR.UZ’га хабар берди. 

Ҳолат жорий йилнинг 28 ноябрь куни соат тахминан 17:24 ларда рўй берган. Мирзо Улуғбек тумани ИИО ФМБ навбатчилик қисмига келиб тушган хабарга кўра, туманда жойлашган 241-мактабнинг 7А-синф ўқувчиси Мирзо Улуғбек тумани, Олтинтепа кўчаси, 203-уйда яшовчи 2010 йилнинг 1 июлида туғилган, вояга етмаган З.А. яшаш ховлисидаги дарахтга ўзини осиб, ўз жонига қасд қилган.

Суд-тиббий экспертизаси Юнусобод филиалининг 29 ноябрдаги дастлабки маълумотига кўра, марҳуманинг ўлими “бўйин аъзоларининг сиртмоқ билан тиқилишидан келиб чиққан механик асфиксия”дан юз берганлиги аниқланган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Мирзо Улуғбек тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

670

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг