Тошкентда 119 кишини 714 млн сўмга “ухлатган” шахс қўлга олинди

Жамият

image

Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида автокредит беришни ваъда қилган фирибгар корхона раҳбари фаолияти фош этилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Матбуот хизмати QALAMPIR.UZ’га хабар бермоқда.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Мирзо Улуғбек туман бўлими томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “E.A.” хусусий корхонаси раҳбари Д.Т. фаолияти давомида ноқонуний даромад орттиришни кўзлаб, фуқароларни йиллик устами тўлови 12 фоизни ташкил этувчи автокредит беришга қизиқтириб келгани маълум бўлган.

Хусусан, корхона раҳбари 119 нафар фуқарони юқоридаги шарт билан авто кредит беришга ишонтириб, улар билан 4 ой мобайнида тузилган шартномаларга асосан автомашина нархининг 6 фоиз миқдорида олдиндан тўлов шаклида корхона ҳисоб-рақамига ўтказилган 713,8 млн сўмни ўзининг шахсий эҳтиёжларига ишлатиб юборгани аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан корхона раҳбарига нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

381

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг