Тошкентда 11 та тадбиркорга 3,6 млрд сўм зарар етказган фирибгарлар ушланди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Тошкент шаҳри Олмазор туманида 11 та тадбиркор манфаатларига 3,6 млрд сўм зарар етказган фирибгарлар фаолияти фош этилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Олмазор туман бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан терговга қадар текширув ўтказилган. Унга кўра, “M.m.” “A.” ва “Y.f.” МЧЖ раҳбарлари ҳамда бошқалар олдиндан ўзаро тил бириктириб, 11 та хўжалик юритувчи субъектлардан олинган 3,6 млрд сўмлик дори воситаларини нақд пулга сотиб юборган. Савдодан тушган пулларни тўламасдан фирибгарлик йўли билан ўзганинг жуда кўп миқдордаги мулкини қўлга киритганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан жамият раҳбарлари ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

204

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг