Тошкентда 10 минг доллар эвазига Ҳаж визасини олиб бермоқчи бўлганлар ушланди

3-саҳифа

image

Тошкентда 10 минг АҚШ доллари эвазига Ҳаж визасини олиб бермоқчи бўлган шахслар аниқланди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Жорий йилнинг 2 июнь куни фуқаро Т.И.нинг аризасида келтирилган важларни текшириб кўриш мақсадида Учтепа туманида жойлашган “А.К.” масъулияти чекланган жамияти офисида тезкор тадбир ўтказилган.

Тадбирда, “А.К.” МЧЖ раҳбари A.M. ва жамият ходимлари – И.И., М.Х.лар бир гуруҳга бирлашиб, олдиндан жиноий тил бириктириб, фуқаро Т.И.нинг ишончига кирган. Улар Т.И.ни алдаб, унга юқори лавозимда ишловчи мансабдор танишлари орқали 10 000 АҚШ доллари эвазига Ҳаж зиёратини амалга ошириш учун виза қилиб беришни ваъда қилган. Жиноий гуруҳ шундан 3 000 АҚШ долларини олган вақтда холислар иштирокида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан ушбу фуқаролар ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “б” банди ва 28, 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатларини олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида фуқароларга 20 минг АҚШ доллари эвазига Ҳаж визасини тайёрлаб бермоқчи бўлган МЧЖ раҳбарлари ушланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент ҳаж визаси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг