Тошкентда ҳайдовчи ЙПХ ходимини автомобиль капотида судраб кетди
Жамият
−
04 Январь 2021
18224Бугун, 4 январь куни ижтимоий тармоқдарда ҳайдовчи ЙПХ ходимини автомобиль капотида судраб кетаётгани акс этган видеолавҳа тарқалди. Ушбу ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ахборот хизмати баёнот берди.
Видеолавҳа ўрганилганда, бугун, 4 январь куни соат 10:15 ларда, Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани Шаҳрисабз ва Ўзбекистон овози кўчалари кесишган чорраҳада Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙПХ ходими Nexia русумли автомобиль ҳайдовчиси йўл белгисига амал қилмасдан ортга қайрилиб олган вақтида тўхташ ишорасини бергани аниқланган.
Ҳайдовчи ЙПХ ходимининг қонуний талабини бажармасдан ҳаракатини давом эттирган. Миробод туманининг Амир Темур ва Содиқ Азимов кўчалари кесишган чорраҳада қоидабузар ҳайдовчи уни тўхтатишга уринган ЙПХ ходимининг устига автомобилини ҳайдаб борган ва ходим автомобиль капоти устида осилиб қолган ҳолатда 10-20 метр масофага ҳаракатланган.
Кўрилган тезкор чоралар натижасида транспорт воситаси тўхтатилган.
1993 йилда туғилган ҳайдовчи Б.И. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 135 ва 194-моддалари тартибида баённома тузилиб, автомобиль ушбу Кодекснинг 291-моддаси тартибида вақтинча сақлаш учун жарима майдончасига жойлаштирилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь