Тошкент ҳавосида PM2,5 ҳамон меъёрдан юқорилигича қоляпти
Жамият
−
06 Декабрь 1194 2 дақиқа
2025 йилнинг 6 декабрь куни соат 09:00 ҳолатига кўра, Тошкент шаҳрининг атмосфера ҳавосида айрим зарралар миқдори рухсат этилган меъёрдан (REM) (300 мкг/м3) ошмади, бироқ айримлари, аксинча, меъёрдан юқорилади. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.
Атмосфера ҳавоси ифлосланиши мониторинги автоматик станциялари маълумотларига кўра:
- PM10 майда дисперсли заррачаларнинг миқдори 96 мкг/м3 ни ташкил этди, бу рухсат этилган меъёрлардан (РЕМ) (300 мкг/м3) ошмаган;
- PM2,5 майда дисперсли заррачалар миқдори 74 мкг/м3 ни ташкил этди, рухсат этилган меъёрлардан (60 мкг/м3) 1,2 марта ошган.
- IQAir порталига кўра Ўзбекистон ҳавоси ифлос мамлакатлар рейтингида 43 ўринда, сариқ – ҳаво сифати ўртача рангда қайд этилган.
Ҳаводаги PM2,5 ва PM10 зарраларининг ўзи нима? Аллерголог шифокор Нодирбек Тўраев уларни қайидагича изоҳлайди:
“Бу ҳаводаги чанг заррачаларининг размери, яъни ҳажми, 2.5 нанометр. Битта мисол қилиб келтираман, бизнинг ўпкамизда энг охирги “авеола”гача борадиган тешикни катталиги 5 нанометр. Бу PM2,5 тешикдан бемалол ўтиб қайта олади дегани. PM10 дегани бу ўпкани ичигача, яъни авеоллагача, газ алмашинуви содир бўладиган жойгача етиб бораолмайдиган чанг зарраси дегани. Бу юқори нафас йўлларида қолиб кетади: бурун бўшлиғида оғиз бўшлиғида…. Буни оддий йўтал ёки бурун оқиши кўринишида чиқариб юборамиз. Бу биз учун зарарсиз”, дейди аллерголог.
Эслатиб ўтамиз, 4 декабрь куни Тошкент шаҳрида ёмғир ёғганди, бироқ бу билан ҳаво тўлиқ тозаланмади.
Live
Барчаси