Тошкент жамоат транспортида тарифларнинг янги турлари жорий этилади

Жамият

image

Ўзбекистонда жамоат транспорти йўналишларининг магистрал, ҳалқа, боғловчи ва етказиб берувчи турлари жорий қилиниши муносабати билан тарифларнинг ҳам янги табақалаштирилган турлари жорий этилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тошкент шаҳар жамоат транспорти тизимини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори билан тасдиқланган Тошкент шаҳар жамоат транспорти тизимини 2025 йилгача ривожлантириш концепциясида белгиланган.

Табақалаштирилган тарифлар йўналиш тури, метрополитенда қатнов масофаси ва транспорт туридан келиб чиққан ҳолда шакллантирилади (магистрал ва ҳалқа йўналишлари тарифи, боғловчи йўналиш тарифи, етказиб берувчи йўналиш тарифи, масофага боғланган метро тарифи, бир транспортдан иккинчи транспортга ўтиш тарифи).

Йўлкира ҳақи тўланиши устидан замонавий назорат тизимини яратиш учун:

•    махсус кийим, боди камера ва планшетларга эга йўналиш назоратчиси лавозимини жорий этилади ва уларга йўлкира ҳақини тўламаган йўловчиларга ўрнатилган тартибда жарима қўллаш ҳуқуқи берилади;

•    йўналиш назоратчилари фойдаланадиган дастурлар Ички ишлар вазирлигининг тегишли дастурларига интеграция қилинади ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига зарур ўзгартиришлар киритилади.

Концепциянинг ушбу банди бўйича Вазирлар Маҳкамаси қарори ишлаб чиқилади. Лойиҳада:

•    автобус йўналишлари туридан келиб чиққан ҳолда табақалашган тарифларни жорий этиш;

•    йўловчи транспортида йўлкира ҳақи тўловлари электрон тўловлар орқали амалга оширилганда тариф бўйича чегирмалар жорий этиш;

•    Вазирлар Маҳкамасининг “Умумий фойдаланиладиган транспортда йўловчи ташувчилар фаолиятини ҳамда уларни молиялаштириш тартибини такомиллаштириш тўғрисида” 2012 йил 17 сентябрдаги 273-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш назарда тутилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

327

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг