Тошкент йўлларида бир ҳафтада 10 мингга яқин қоидабузарлик аниқланди
Жамият
−
13 Ноябрь 2019
3677Пойтахт Тошкентда ўтган ҳафта давомида 9 021 та фактлар қайд этилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди.
Жорий йилнинг 4-10 ноябрь кунлари ИИББ ЙҲХБ ЙПХ инспекторлари томонидан аниқланган 1920 та ҳолат қўпол қоидабузариликлар турига киради.
Умумий статистиканинг баъзи рақамлари билан тақдим этилган жадвалда танишиб чиқишингиз мумкин.
Таъкидланишича, Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан олиб борилаётган профилактик тадбирлар, автоматлаштирилган камералар томонидан қоидабузарликлар қайд этилиши, мобиль радарлар ўрнатилиши, жойларда расмийлаштирилаётган маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги баённомалар – буларнинг барчаси натижасида пойтахт ҳайдовчиларида йўлларда ўзини тутиш маданияти даражаси ўсиб бормоқда.