“Тошкент йўлбарси” номи билан машҳур Руфат Рисқиевга янги уй қуриб берилмоқда

Спорт

image

“Тошкент йўлбарси” номи билан машҳур бўлган афсонавий боксчи Руфат Рисқиев йил якунига қадар янги уйга кўчиб ўтади.

Гап шундаки, Ўзбекистон бокс федерациясининг бош ҳомийси “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти томонидан Руфат Рисқиевга янги хонадон қуриш ишлари бошланди.

Лойиҳага кўра, фахрий боксчи хонадонидаги бўш ер майдонига барча қулайликларга эга 3 хонали уй қуриб берилиши режалаштирилган. 

Маълумот учун, Руфат Рисқиев ўзбек боксига тамал тошини қўйган инсонлардан бири ҳисобланади. Ўзбекистонлик боксчиларнинг ҳозирги муваффақиятларида ҳам ушбу мутахассиснинг хизмати беқиёс. 2020 йил декабрь ойида Президент Шавкат Мирзиёев қарорига мувофиқ, “Дўстлик” ордени билан тақдирланган. Бундан ташқари, 2019 йилдан буён бокс бўйича Ўзбекистон чемпионатининг энг яхши иштирокчисига “Руфат Рисқиев” соврини топширилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Бокс Руфат Рисқиев “Тошкент йўлбарси”

Баҳолаганлар

1474

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг