Тошкент йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш концепцияси ишлаб чиқилди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Тошкент шаҳар транспорти ва йўл-транспорт инфратузилмасини 2025 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси муҳокама учун эълон қилинди.

Ҳужжат лойиҳасида қуйидагиларни тасдиқлаш кўзда тутилган:

•    Тошкент шаҳар транспорти ва йўл-транспорт инфратузилмасини 2025 йилгача ривожлантириш концепцияси;
•    Тошкент шаҳри ер усти йўловчилар транспортининг янги йўналиш тармоғини 2022−2025 йилларда жорий этиш дастури;
•    Шаҳар йўловчилар транспорти ҳаракат таркибини 2022−2025 йилларда янги замонавий “яшил” автобусларни харид қилиш йўли билан янгилаш дастури;
•    Транспорт-ўтиш боғламаларини 2022−2025 йилларда ташкил этиш дастури;
•    Тошкент шаҳар транспорти ва йўл-транспорт инфратузилмасини 2025 йилгача ривожлантириш концепциясини2022−2025 йилларда амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси”.

Қуйидагилар Концепциянинг асосий мақсадлари этиб белгиланмоқда:

•    жамоат транспорти устуворлиги таъминланган ҳолда транспорт инфратузилмасини ривожлантириш ва аҳолининг жамоат транспортидан фойдаланиш даражасини ошириш;

•    йўл ҳаракатини ташкил этишни такомиллаштириш ва йўл-кўча тармоғининг самарадорлигини ошириш;

•    транспорт тизимини рақамлаштириш бўйича илғор ахборот технологияларини жорий этиш;

•    юк ташувлари ҳаракатини тартибга солиш;

•    пиёда ва велосипед транспорти инфратузилмасини ривожлантириш;

•    транспорт тизимининг атроф муҳитга салбий таъсирини камайтириш ва шаҳарда экологик ҳолатни яхшилаш.


Мақола муаллифи

Теглар

транспорт

Баҳолаганлар

27

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг