Тошкент ер усти метро линиясини қуриш қанчага тушиши аниқ бўлди
Жамият
−
29 Ноябрь 2021
6253Тошкент ер усти ҳалқа метро линияларини қуриш учун 354,3 млн доллар ажратилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Тошкент шаҳрида ер усти ҳалқа метро линияларининг қурилиши” лойиҳасининг техник-иқтисодий ҳисобини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорида келтирилган.
Қарорга кўра, белгиланган маблағнинг 208,4 млн доллари давлат бюджетидан, 108,4 млн доллари Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан кредит сифатида жалб қилинади. Қолган 500 минг доллари Хитой Халқ Республикаси (ХХР) Эксимбанки кредитлари ҳисобига ҳамда 37,07 млн доллари эса давлат улуши ҳисобига тўғри келади.
Лойиҳанинг капитал қўйилмалар ҳажми 317 288 млн долларни ташкил этади.
Маблағларнинг асосий қисми машина ва ускуналар сотиб олишга, қурилиш-монтаж ишларига ҳамда инвестиция давридаги молиявий харажатларга йўналтирилади.
Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг кредити — тўрт йиллик имтиёзли давр билан 15 йилга ҳамда ХХР Эксимбанки кредитлари беш йиллик имтиёзли давр билан 20 йил муддатга берилиши қайд этилган.
LiveБарчаси