Тошкент ёпиладими? ИИВ расмийси изоҳ берди

Жамият

image

Ижтимоий тармоқларда 12 сентябрдан 13 сентябрга ўтар кечаси соат 00:00 дан пойтахт Тошкент шаҳри ва қўшни вилоятларга кириш ёпилиши ҳақида хабарлар тарқалди. Бунга ички ишлар ходимининг шаҳарлараро қатновчи ҳайдовчиларни шу ҳақда огоҳлантиргани акс этган видео сабаб бўлди. Хусусан, ходимлар “Абу-Сахий” савдо мажмуаси ёнидаги ҳайдовчиларни шу ҳақда хабардор қилган.

“Йўлларимиз ёпилади. Қачон очилиши аниқ эмас. Шунинг учун секин-аста уй-уйларинга кетинглар. Тошкент шаҳрида “стоянка”лар ёпилади. Кўчаларга чиқиб, машинада ухлаб қолиб юрманг”, дейди ЙПХ ходими ҳайдовчиларга.

QALAMPIR.UZ вазиятга аниқлик киритиш учун ИИВ Матбуот котиби Шоҳруҳ Ғиёсов билан боғланди. Расмий вакил пойтахт ёпилиши ҳақидаги хабарларни рад этди.

“Тошкент ёпилиши ҳақидаги хабарлар нотўғри. Видеодаги ходим ким эканини аниқлаймиз. Ҳолатга аниқлик киритамиз”, деди Ғиёсов.

Ғиёсовга кўра, видеотасвирларда ШҲТ саммити доирасида Самарқанд шаҳрини айланиб ўтиш йўлларини тушунтириш ишлари акс этган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

1542

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг