Тошкент вилоятидаги қамоқхонада икки маҳкум жонига қасд қилди

3-саҳифа

image

Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилоятидаги қамоқхонада 20 ёшли йигит ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолатга вилоят прокуратураси расмий муносабат билдирди.

Аниқланишича, 7-сонли жазони ижро этиш колониясида жазо ўтаётган маҳкумлар А.Я. ва Т.Д. жорий йилнинг 19 июнь куни колония бошлиғи томонидан тасдиқланган кун тартибига риоя қилмасдан, ўзларининг яшаш саҳнига кириш ўрнига 2-яшаш саҳнидаги танишлари олдига яширин равишда ўтиб, ҳеч кимнинг рухсатисиз, қоидаларни бузган ҳолда олдиндан адовати бўлган 5-туркумда жазо муддатини ўтаб келаётган маҳкум А.Ю.нинг қадр-қимматини камситувчи сўзлар билан шахсиятига тегиб, қўпол муомалада бўлган. Шунинг учун колония ходимлари томонидан А.Я. ва Т.Д. интизомий жазога тортилган.

Бундан норози бўлган маҳкумлар А.Я. ва Т.Д. бинонинг иккинчи қаватидан колониянинг тақиқланган ва яшаш саҳни томонга қараб ўзларини улоқтирган. Маҳкумлар А.Я. ва Т.О.га биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.

“Ҳозирги кунда уларнинг соғлиги қониқарли ҳолатда.

Тошкент махсус прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилди ва натижасига кўра, ушбу ҳолатда жиноят аломатлари аниқланмаганлиги сабабли, жиноят иши қўзғатиш рад  этилди”, дейилади прокуратура муносабатида.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

986

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг