Тошкент вилоятидаги боғчада салкам 1 млрд сўм талон-торож қилингани аниқланди
Жамият
−
24 Январь 2021
6051Тошкент вилояти Зангиота туманидаги 16-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти директори салкам 1 млрд сўмни талон-торож қилган. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ’га Мактабгача таълим вазирлиги Ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги Ички аудит, молиявий ва ҳуқуқий назорат хизмати ва Бош прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Тошкент вилояти Зангиота туман бўлими ҳамкорлигида Тошкент вилояти Зангиота тумани Мактабгача таълим бўлимига қарашли 16-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида бюджетдан ажратилган маблағларнинг мақсадли ишлатилиши юзасидан текширув ўтказилган.
Унинг натижасида мактабгача таълим ташкилоти директори томонидан 2014-2020 йиллар давомида 37 нафар шахсларни турли лавозимларга расмийлаштириб, улар ҳақиқатда ишламаган бўлсада “ўликжон” ходимлар номига 983,5 млн сўм иш ҳақи ҳисобланиб, пластик карталар орқали ноқонуний ҳисобдан чиқарилгани аниқланган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь