Тошкент вилоятида тоғ чўққисида қолиб кетган фуқарога ёрдам кўрсатилди
Жамият
−
18 Июнь 2023 11883
Тошкент вилояти “Катта Чимён” тоғига сайр қилиш учун бориб, чўққида соғлигида муаммо юзага келган фуқарога вилоят ФВБ ходимлари томонидан ёрдам берилди. Бу ҳақда ФВВ Ахборот хизмати хабар берди.
Манбага кўра, кеча, 17 июнь куни соат 11:30 да Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги “Катта Чимён” тоғига сайр қилиш мақсадида борган 3 нафар фуқародан бирининг кутилмаганда соғлиги ёмонлашган.
Шундан сўнг, вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармасига уларга зудлик билан ёрдам зарурлиги ҳақида хабар келиб тушган.
Хабарга асосан, Чимён ёнғин-қутқарув отрядининг бир гуруҳ қутқарувчилари айтилган манзилга етиб бориб, қидирув-қутқарув ишларини олиб борган.
Шунингдек, қутқарувчиларнинг саъй-ҳаракатлари натижасида соғлиги ёмонлашган фуқаро “Катта Чимён” тоғининг денгиз сатҳидан 1800 метр баландлигидан махсус қутқарув анжомлари ёрдамида пастга соғ-саломат олиб тушилган ва тез тиббий ёрдам ходимларига топширилган.
Муҳсинжон Умурзоқов
Live
Барчаси