Тошкент вилоятида пахта титиш ускунаси 24 ёшли ишчининг оёғини тортиб кетди
Жамият
−
29 Апрель 2021
6470Тошкент вилояти Янгийўл туманидаги қоғоз ишлаб чиқариш цеҳида 24 ёшли ишчининг оёғини тортиб кетди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 16 апрель куни соат 15:30 ларда Янгийўл тумани Қирсадоқ маҳалласи ҳудудида жойлашган қоғоз ишлаб чиқариш цеҳида ишловчи 24 ёшли Т.У. пахта титиш учун мўлжалланган “Шнег” русумли ускунада хавфсизлик қоидаларига риоя қилган ҳолда ишлаётган вақтида, ускуна унинг ўнг оёғини тортиб кетган.
Суд тиббий экспертизасида фуқаро Т.У. “оғир” тан жароҳатлари олгани кўрсатилган.
Олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари жараёнида мазкур цех раҳбарлари ва масъул смена бошлиқлари томонидан , ушбу ускунада ишлаш учун етарли хавфсизлик чоралари кўрилмагани, хавфсизлик талаблари ва техник қоидалар бузилгани аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Янгийўл тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 257-моддаси 1-қисми (Меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тегишли экспертизалар тайинланган.
Ҳозирда тергов давом этмоқда.
LiveБарчаси