Тошкент вилоятида Lacetti музлаган кўлмакка ботиб қолди (видео)
Жамият
−
26 Январь 2023
10548Бугун, 26 январь Lacetti русумли автомобил ҳайдовчиси Чиноз туманидаги йўлда ҳосил бўлган музлаб қолган кўлмак устидан ҳаракатланиши оқибатида муз ёрилиб, автомашина ботиб қолган. Шу сабабли ҳайдовчи машина ичида қолиб кетган.
Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълум қилди.
Хабарда айтилишича, Тошкент вилояти Чиноз тумани Фавқулодда вазиятлар бошқармаси қутқарувчилари зудлик билан воқеа жойига етиб бориб, муз орасида қолиб кетган ҳайдовчи, унинг йўловчиси ҳамда автомашинасига махсус техникалар ёрдамида амалий ёрдам кўрсатган.
“Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, 3 январь куни Наманган вилояти Чортоқ тумани “Айқирон” МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи катта Наманган каналига Nexia 2 русумли автомобили тушиб кетгани ҳақида хабар берган эдик.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь