Тошкент вилоятида “картошка” ичидан 77 кг наркотик топилди

3-саҳифа

image

Тошкент вилоятида Damas русумли автомобилда 3 та қопда картошка шаклидаги боғлам ичида бўлган 77 килограмм опий ва гашиш ортиб кетаётганлар қўлга олинди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси Матбуот хизмати хабар берган.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 13 январь куни Тошкент туманининг Ҳасанбой қишлоғида Давлат божхона қўмитаси ва Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда кузатув остидаги шахслар Damas русумли автомашинага 3 та қопни ортиб кетаётган вақтда қўлга олинган.

Қопларда картошка шаклига келтирилган 481 дона ўрамлар борлиги аниқланган. Уларнинг ичидан ўрами билан ҳисоблаганда 77 кг 95 граммни ташқил қилувчи опий ва гашиш топилган. 

Бундан ташқари, гиёҳванд моддаларни қабул қилиши керак бўлган чет эл фуқароси ҳам қўлга олинган.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан тезкор-қидирув тадбирлари ўтказилиб, бошқа алоқадор шахсларни аниқлаш юзасидан тегишли чоралар кўрилмоқда. Шунингдек, жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

317

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг