Тошкент вилоятида кадастр ходимлари 14 кишини 562 млнга “ухлатди”

3-саҳифа

image

Тошкент вилоятида 14 нафар фуқарога ширкатга тегишли ер майдонларини сотиб юборган фирибгар ва унинг шериклари бўлган кадастр бўлими ходимлари ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди. 

Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Пискент туман бўлими томонидан “А.Г.” узумчилик ва боғдорчилик ширкатининг мурожаатига асосан  терговга қадар текширув ўтказилган. 

Унда фуқаро Т.Т., Давлат кадастрлари палатасининг Олмалиқ шаҳар филиали мутахассиси А.Н. ва Пискент тумани филиали кадастр муҳандиси Б.Ш. ўзаро тил бириктириб, Пискент тумани ҳокимининг 2020-2021 йилдаги қарорига илова қилинган рўйхатни сохталаштириб, “А.Г.”  ширкатига қарашли ер майдонларини фуқароларга 6-8 сотихдан 2 000 дан 15 000 АҚШ долларигача сотгани аниқланган. 

Фирибгарлар кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш учун ҳам яна 1-2 млн сўмдан пул олиб, 14 нафар фуқаронинг жами 562,4 миллион сўмини (50 000 АҚШ доллари) фирибгарлик йўли билан қўлга киритган.

Текширув давомида, А.Н. ва Б.Ш. ўз айбига иқрор бўлиб, етказилган зарарни қоплаш учун тақдим қилган 13,1 млн сўми процессуал тартибда расмийлаштирилган.          

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) ҳамда 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

156

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг