Тошкент вилоятида эркак собиқ хотинини дўппослади

3-саҳифа

image

Тошкент вилоятида турмуш ўртоғини дўппослаган эрга нисбатан жиноят иши очилди. Бу ҳақда “Немолчи” лойиҳаси маълум қилди.

Воқеа жорий йилнинг 22 май куни содир бўлган. Эркак собиқ хотинининг олдига 2 ёшли қизини кўргани келган. Собиқ турмуш ўртоқлар ўртасидаги можаро болаларнинг буюмлари туфайли юзага келган. Эркак собиқ хотинидан қизига ўзи сотиб олган кийимни кийдиришни талаб қилган. Аёл унинг олдида эшикни ёпиб, уларни қарашини айтганида, гумонланувчи болани унинг қўлидан тортиб олиб, темир эшикка бир неча марта урган.

Маълум қилинишича, ҳолат бўйича Зангиота туман ИИБ томонидан 1991 йилда туғилган фуқаро Т.Б.га нисбатан Жиноят кодексининг 109-моддаси (Қасддан баданга енгил шикаст етказиш) 2-қисми билан жиноят иши очилган.

Мазкур модда билан айбдор деб топилган шахс 1 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши ёки жарима билан қутилиб қолиши мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

547

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг