Тошкент вилоятида 350 млн сўмлик дориларни ноқонуний сотаётганлар ушланди

Жамият

image

Тошкент вилоятида жуда кўп миқдордаги дори воситаларининг ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда Давлат божхона қўмитасининг Тошкент вилояти бошқармалари томонидан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирларда, Тошкент туманида фуқаро Х.Н. ноқонуний даромад орттириш мақсадида 5000 дона “Гепарин” дори воситасини дорихона ва унинг филиалларидан ташқарида харидорга 20 минг АҚШ долларига, худди шундай Янгийўл туманида фуқаро И.И. 8000 дона “HepaCare” номли дори воситасини 148,8 млн сўмга сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Х.Н. ва И.И. ларга нисбатан Жиноят кодексининг 1863-моддаси (дори воситаларини дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

73

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг