Тошкент вилоятида 2,4 мингга яқин маҳкум муддатидан олдин озод этилгани маълум бўлди
3-саҳифа
−
12 Январь 2022
6188Тошкент вилоятида 2021 йил ичида 2,4 мингга яқин маҳкум муддатидан олдин озод этилган. Бу ҳақда Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси Матбуот хизмати маълум қилди.
Қайд этилишича, 2021 йилда Тошкент вилояти ИИББ Пробация бўлими Пробация ҳисобида турувчи назоратдаги шахслар билан ўтказилган профилактик тадбир ва сайёр судларда, меҳнатга ҳалол муносабатда бўлган, чекловларга тўлиқ риоя этган 2 минг 398 нафар назоратдаги шахснинг жазоси муддатидан илгари шартли равишда озод этилган.
Озод қилинган шахсларни ижтимоий ҳаётга мослаштириш бўйича 134 маротаба меҳнат ярмаркаси ташкил этилиб, унда 14 минг 343 нафарига ишга қабул қилиш бўйича йўлланма берилган, 3 минг 793 нафари ишга жойлаштирилган. Шунингдек, 422 нафари касбга йўналтириш бўйича бепул ўқув курсларига бориши таъминланиб, 220 нафари қайта касбга йўналтириш бўйича ўқитилган.
“Олиб борилган чора тадбирларга суд томонидан белгиланган чекловларга амал қилмай, жазони ўташдан қасддан бўйин товлаб юргани учун 155 нафар шахс озодликдан маҳрум қилиш жойига қайтарилган”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев мамлакат Мустақиллигининг 30 йиллиги арафасида 215 нафар маҳкумни, Рамазон ҳайити муносабати билан 100 нафар ҳамда Наврўз байрами арафасида 140 нафар маҳкумни авф этган эди.
LiveБарчаси