Тошкент вилоятида 1,6 млрд сўм имтиёзли кредит талон-торож қилинди

Жамият

image

Тошкент вилоят прокуратураси томонидан “Yoshlar-kelajagimiz” давлат дастури ва ёшлар бандлигини таъминлашга оид қонунлар ижроси устидан назорат ўрнатилган. Аммо ушбу дастур доирасидаги маблағларни нотўғри сарфлаш ва талон-торож қилиш ҳолатлари учраб турибди.

Маълум қилинишича, вилоят прокуратураси томонидан АТБ “Ҳамкорбанк” ва АТБ “Халқ банки” мансабдор шахслари дастур доирасида ажратилган 1,6 млрд. сўм имтиёзли кредит маблағларини мақсадсиз сарфлаб, талон-торож қилганлари аниқланган.

Ушбу ҳолатлар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.

Қайд этилишича, мазкур йўналишларда имтиёзли кредитларнинг ажратилиши, улардан оқилона ва самарали фойдаланиш борасида ўтказилган ўрганишларда аниқланган қонунбузилиши ҳолатлари юзасидан кескин чоралар кўриб келинмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

141

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг