Тошкент вилоятида ҳокимлик ходими $18 минг билан ушланди

3-саҳифа

image

Тошкент вилояти Зангиота тумани ҳокимлиги ходими 18 минг АҚШ доллари  билан ушланди. Бу ҳақда ДХХ Матбуот хизмати хабар берди. 

Қайд этилишича, Зангиота тумани ҳокимлиги ходими 2 нафар фуқарони Қирғизистондаги олий ўқув юртида ўқиши ҳақида сохта ҳужжатлар тайёрлаб, сўнгра уларнинг ўқишларини пойтахтдаги олийгоҳлардан бирининг 2-босқичига кўчириб беришни ваъда қилган. Бунинг эвазига у фуқаролардан 18 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланган.

Шунингдек, хорижий давлатлардаги ОТМларга ўқишга киришга кўмаклашиш билан шуғулланувчи, Тошкент шаҳридаги МЧЖ раҳбари ушланган. 

У Қозоғистон фуқароси билан келишган ҳолда 2 нафар фуқаронинг ишончига кирган. Сўнг уларни Қозоғистон Республикасидаги олийгоҳлардан бирининг 1-босқичини тамомлаганликлари ҳақидаги ҳужжатни тайёрлаб бериш эвазига ҳар биридан 15 млн сўмдан пул маблағи талаб қилган.

Бунинг ортидан у МЧЖ ҳисоб рақамига умумий 9 млн сўм, Қозоғистон фуқароси номига 1900 АҚШ доллари ўтказилгани тўғрисида 4 дона квитанцияларни қабул қилиб олган вақтида, ДХХнинг Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ва ИЖҚК департаментининг шаҳар бошқармаси ходимлари томонидан ушланган.

Бундан ташқари, Тошкент шаҳрида ўтказилган яна бир тезкор тадбирда пойтахтдаги нуфузли олийгоҳлардан бирининг 3-босқич талабаси 2 нафар фуқародан 2 минг АҚШ доллари олган шахс  ушланган.

Маълум бўлишича, у Қозоғистон Республикасидаги олийгоҳлардан бирининг 2-босқичини тамомлагани ҳақида сохта ҳужжат олиб бериб, мазкур ҳужжат орқали Тошкент шаҳридаги хусусий университетнинг 2-босқичига ўқишга киритиб қўйишини ваъда қилган.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

117

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг