Тошкент вилоятида ҳоким ёрдамчиси ва унинг шериги қамоққа олинди
3-саҳифа
−
31 Май
18678Тошкент вилоятида ҳоким ёрдамчиси ва унинг шериги ноқонуний ер сотишда айбланиб, қамоққа олинди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, Шайхонтоҳур туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида 1984 йилда туғилган шахс 1986 йилда туғилган фуқародан 5 минг АҚШ доллари миқдоридаги пулларни олаётган вақтда ушланган.
Гап шундаки, у Янгийўл туманида жойлашган давлат захирасидаги 20 сотих ер майдонидан 4 сотихини мансабдор таниши орқали келгусида расмийлаштириб беришини ваъда қилиб, 20 минг АҚШ долларига сотишга келишган ҳолда олдиндан бўнак (аванс) сифатида олган 5 минг АҚШ доллари ашёвий далил сифатида расмийлаштирилган.
Изланишлар давомида, унинг мансабдор таниши 1973 йилда туғилган, Янгийўл туманида ҳоким ёрдамчиси лавозимида ишловчи шахс эканлиги аниқланган.
“Ҳолат юзасидан ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти томонидан Жиноят Кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 4-қисми “а”банди билан жиноят иши қўзғатилиб, икки нафар шахс Жиноят процессуал кодексининг 221-моддаси тартибида қамоққа олинди. Тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қашқадарёда ҳоким ўринбосари пора билан қўлга тушганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь