Тошкент вилоятида ҳоким мажбурий обуна тўғрисида фармойиш чиқаргани аниқланди
Жамият
−
02 Декабрь 2021
13272Тошкент вилояти Чиноз тумани ҳокими газетага мажбурий обуна бўлиш ҳақида қарор қабул қилгани аниқланди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди.
Вазирлик “E-qaror” электрон тизимини доимий мониторинг қилиб бориш натижасида Чиноз туман ҳокимининг жорий йил 12 ноябр куни қабул қилинган “Чиноз туманида 2022-йил учун “Чиноз ҳаёти” ижтимоий-сиёсий газетаси обунасини уюшқоқлик билан ташкил этиш тўғрисида”ги фармойишини аниқлаган.
Чиноз туман адлия бўлими газетага мажбурий обунани ноқонуний деб топиб, жорий йилнинг 15 ноябрь куни ҳокимликка мазкур фармойишни бекор қилиш юзасидан тақдимнома киритган. Тақдимномага асосан мазкур фармойиш Чиноз туман ҳокими қарори билан бекор қилинган.
LiveБарчаси
Асад ҳокимияти ағдарилди.
08 Декабрь