Тошкент вилоятида ҳайдовчи ЙПХ ходимини тош билан урмоқчи бўлди
Жамият
−
02 Апрель 2021
8475Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати ижтимоий тармоқда "ГАИнинг духини синдириш бўйича мастер класс" сарлавҳаси остида тарқалган видео юзасидан маълумот берди. Унда ҳайдовчи ЙПХ ходимини қаттиқ жисм билан урмоқчи бўлгани акс этган.
Жорий йилнинг 31 март куни Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ ЙПХ ходими А.Абдураҳимов 4Р6 “Тошкент-Чимён” автомобиль йўлининг 17-километрида 1988 йилда туғилган ҳайдовчи А.С. бошқарувидаги автомобилни светофорнинг тақиқловчи қизил чироғида ҳаракатлангани учун тўхтатган ва белгиланган тартибда баённома расмийлаштирган.
Ўзаро мулоқот вақтида ҳайдовчи баённома тузилганидан ғазабланиб, ердан қўлига қаттиқ жисм олиб, жисм билан уриш ниятида инспекторни қўрқитмоқчи бўлган.
Вазият атрофдаги фуқаролар томонидан тасвирга олинган ва ижтимоий тармоқда тарқатилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси