Тошкент ва Навоийда тиббий суғурта тизими жорий этилади
Жамият
−
05 Январь 2023
3493Тошкент шаҳри ва Навоий вилоятида тиббий суғурта тизими жорий этилади. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов маълум қилди.
“Президентимизнинг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида таъкидланганидек, 2023 йилдан бошлаб, Давлат тиббий суғурта тизимини Тошкент шаҳрида жорий қилиш учун барча имкониятлар мавжуд. Биз ўзимизга мажбурият олган ҳолда Навоий вилоятида ҳам тиббий суғуртани йўлга қўямиз”, дейди Иноятов.
Бунинг учун:
• бир ой муддатда тиббий суғурта тизимини жорий этиш бўйича қарор ишлаб чиқилади;
• Тошкент шаҳридаги 72 та поликлиника ва 40 та шифохонани компьютер жиҳозлари, зарур тиббий ускуналар билан таъминлашга 30 млрд сўм йўналтирилади.
Пойтахтда 2023 йил 1 июлдан тиббий суғурта тизими механизмлари жорий этилади.
Бунда тиббиёт муассасалари тўлиқ рақамлаштирилади, ҳар бир бемор қачон, қаерда ва қандай даволаниши ҳақида аниқ маълумотга эга бўлади.
LiveБарчаси